Кореянинг Эксимбанки Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиради

    Молия 11 ноябр 2022 1043

    Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида видеоконференция тарзида Кореянинг Эксимбанки вакиллари билан соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш жараёнининг муҳокамасига бағишланган музокаралар бўлиб ўтди.

    Хусусан, «Toshkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий-тадқиқот ва таълим компонентларини яратиш», «Миллий онкология марказини қуриш» ва «Катталар учун кўп тармоқли тиббий клиника» лойиҳаларининг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

    Иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Эксимбанк вакиллари Ўзбекистон томонидан тайёрланган 2023-2025 йилларга мўлжалланган янги истиқболли ташаббусларнинг рўйхатини кўриб чиқиб, лойиҳаларни танлаш ва биргаликда амалга ошириш тартиб-таомилларини соддалаштиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

    Учрашув якунида томонлар ҳамкорликнинг долзарб масалалари бўйича ҳар ойда музокаралар олиб бориш ва ўзаро муносабатларнинг барча муҳокама қилинган йўналишлари бўйича биргаликда ишлашни давом эттириш тўғрисида келишувга эришдилар, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates