Сайт тест режимида ишламоқда
  • 11455.78 сум
  • 142.48 сум
  • 10184.73 сум

Коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар 3 тоифага ажратилмоқда

Саломатлик 30 июн 2020 132

Коронавирус юқтирган беморларни даволаш ва карантинда сақлашни тартибга солиш мақсадида беморлар қуйидаги 3 тоифага ажратилмоқда:

1. коронавирус инфекциясининг енгил шакллари аниқланган (касаллик аломатларсиз ўтаётган) беморлар;

2. коронавирус инфекцияси ўртача оғир кечаётган (тана ҳарорати кўтарилаётган) беморлар;

3. коронавирус инфекцияси оғир кечаётган беморлар.

Шу муносабат билан жорий йил 5 июль санасидан бошлаб коронавирус инфекциясини юқтирган беморларни даволаш билан боғлиқ қуйидагиларни назарда тутувчи янгича тартиб жорий этилмоқда:

- касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар шифокор тавсиялари асосида, санитария-гигиена қоидалари ҳамда парвариш учун зарур шароитлар мавжуд бўлганда, уй шароитида даволанишига рухсат этилади;

- шифохоналарда ва уй шароитида даволанаётган касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморлар 10 кун муддатда клиник белгилари кузатилмаган тақдирда назоратдан чиқариш амалиёти жорий этилади;

- коронавирус инфекцияси тасдиқланган бемор билан бирламчи мулоқотда бўлганларни 14 кунлик карантин муддатини уй шароитида ёки тасдиқланган рўйхатга асосан меҳмонхоналарда барча санитария-эпидемиология ва карантин чекловларига риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Касаллик аломатларисиз кечаётган енгил шаклдаги беморларни уй шароитида даволаш ва парваришлаш тартиби ишлаб чиқилади ҳамда қабул қилинади.

No date selected
July 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates