Коронавирус инсон танасида ҳаракатсиз, ўзини намоён қилмай бир неча йил яшаб қолиши мумкин

    Саломатлик 15 июн 2020 3846

    Бунинг ҳайрон қоларли жойи йўқ, дейди шифокорлар, чунки шундай табиатли вируслар фанга маълум.

    Масалан, одам сувчечак билан касалланганидан кейин, уни келтириб чиқарган герпес вируси ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди, у ўнлаб йиллар давомида жимгина яшириниши мумкин ва қулай вақтда оғриқли темираткига олиб келади.

    Гепатит B ни келтириб чиқарадиган вирус эса кўп йиллар ўтгач, жигар саратонини келтириб чиқариши эҳтимоли бор.

    Ҳатто соғайиб кетганидан бир неча ой ўтган собиқ беморлар кўзидаги суюқликда топилган Эбола вируси кейинчалик юқтирганларнинг 40 фоизида кўрликка сабаб бўлади.

    Шу сабабли, SARS-CoV-2 кўпроқ ўпкани зарарлашини ҳисобга олиб, шифокорлар вируснинг айнан нафас олиш тизимида ўнглаб бўлмас ўзгаришларга олиб келишини тахмин қилмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates