Коронавирусдан ўлган отанинг жасадини фарзандлари моргдан «ўғирлашди»

    Аргентинанинг Тартагал шаҳрида 69 ёшли бемор шифохонада ётқизилганидан бир муддат ўтиб, вафот этди.

    Ўлимга коронавирус сабаб сифатида кўрсатилиб, мурда ёқиш учун моргга ўтказилди. Бундан хабар топган марҳум – Рамоннинг 20 кишидан иборат қариндошлари жасадни «қутқарди». Жиноий иш очилгач, яқинлари унинг вирусдан эмас, инфарктдан ўлганини, шунинг учун марҳумни ўз ақидаларига биноан кўмилиши лозимлигини айтди.

    Марҳумнинг қизи телевидениега берган интервьюсида шундай деди: «Отамиз шифокорлар қўйган ташхисдан эмас, инфарктдан вафот этди. Агар у вирус юқтирган бўлганида эди, оиламизда ҳеч йўқ бир кишида тест мусбат чиқиши керак эди. Бизнинг тест натижаларимиз эса манфий чиқди.

    Докторлар отамизнинг мурдасини фақат 5 дақиқага кўришга рухсат берди. Биз эса фурсатдан фойдаланиб, уни олиб қочдик».

    Оиланинг бошқа бир аъзоси эса жасаднинг кўмилганини, бироқ мозорнинг қаерда эканини билмаслигини айтган. Полиция эса қабрни излашда давом этмоқда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates