Коронавирусга қарши 3 та дори синови тўхтатилди – ЖССТ қарори

    Саломатлик 5 июл 2020 2480

    Гап гидроксихлорохин (безгакка қарши дори), лопинавир ва ритонавир (ОИВни даволашда қўлланилади) ҳақида бормоқда.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирусга қарши 3 та дори синовини тўхтатди. Бу ҳақда ЖССТ матбуот хизмати хабар қилмоқда.
    Гап гидроксихлорохин (безгакка қарши дори), лопинавир ва ритонавир (ОИВни даволашда қўлланилади) ҳақида бормоқда.

    Қарор Бирдамлик синовлари Халқаро бошқарув қўмитасининг тавсиясига биноан қабул қилинган.

    Ушбу дорилар ҳамда ремдесивир ва интерферон синовлари март ойидан буён ўтказилаётган эди. Унда 4,5 мингдан зиёд кўнгиллилар иштирок этишган. Синовларнинг дастлабки натижалари гидроксихлорохин ва лопинавир/ритонавир коронавирус билан касалланганлар орасида ўлим ҳолатларини камайтирмаслигини кўрсатган.

    Эслатиб ўтамиз, Россиядаги биринчи COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши дори «Авифавир» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан маъқулланган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates