Кўп одамлар коронавирус туфайли ҳид ва таъм сезгисини йўқотади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу бурун бўшлиғи эпителийси Sars-CoV-2
туфайли йўқотилиши билан боғлиқ. Коронавирус нафас олиш ва ичак йўллари эпителийсида тарқалган ҳужайраларга ҳужум қилади. Ушбу ҳужайралар рецепторлар-фермент ажратади, у билан вирус оқсиллари боғланиб, инсон танасининг соғлом ҳужайраларига кириб боришига имкон беради, деб ёзади gazeta.ru.
Шунингдек, улар нафас олиш йўлларини вируслардан ҳимоя қилиш учун чиқарилган балғамнинг таркибий қисми бўлган моддаларни ишлаб чиқаради.
Ҳиднинг йўқолиши коронавирус таъсирлаган ҳужайралар бу балғамни чиқаришни тўхтатиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Балғам эса ўз навбатида, ҳид учун жавобгар бўлган моддалардан маълумот олиш учун керак.