Коронавируснинг мияга кириш хусусияти аниқланди

    Саломатлик 16 сентябр 2020 842

    Олимларнинг аниқлашларича, коронавирусга чалинган беморлардаги бош оғриғи ва онгдаги чалкашлик организмнинг иммун жавобига тааллуқли эмас.

    Янги штаммдаги коронавирус бош миясига кириш хусусиятига эга, деб ёзади япониянинг Japan Today нашри Йельс университети иммунологи Акико Ивасакига таянган ҳолда.

    Олимлар бош оғриғи ва фикрлашдаги чалкашликлар сингари симптомлар туфайли шундай хулосага келганлар.

    Шу пайтга қадар шифокорлар коронавирус туфайли юзага келаётган неврологик оқибатлар аномал иммун жавоб натижаси бўлиши мумкин, дея ҳисоблашар эдилар. Инфекцияга организмнинг реакцияси мия яллиғланишини келтириб чиқариши тахмин қилинарди.

    Тадқиқотлар давомида маълум бўлдики, коронавирус тўғридан-тўғри мияга кириб, мия тўқималари ичида кўпайиш хусусиятига эга. Олимларнинг аниқлик киритишича, воқеаларнинг бундай ривожида бош миянинг соғлом тўқималари кислород етишмовчилигини ҳис эта бошлайди.

    Йельс университети мутахассислари коронавируснинг мияга кириш гипотезасини учта усул ёрдамида текшириб кўрдилар: бу лабораторияда етиштирилган "мини-мия" билан инфекцияланиш, ген-модификацияланган сичқонлар ва COVID-19 оқибатида вафот этганлар миясини тадқиқ қилиш.

    Олимлар томонидан ўтказилган барча тажрибалар шуни тасдиқладики, коронавирус атрофдаги ҳужайраларни ўлдирадиган нейронларни инфекциялар экан. Бунинг оқибатида эса мияга кислород бориши жуда секинлашиши маълум бўлди.

    Бундан ташқари, мутахассислар миянинг инфекцияланган соҳаларида иммун ҳужайралар, хусусан, Т-ҳужайраларни аниқлай олмаганлар. Бу иммун жавобнинг зўрайиши коронавирусга чалинган беморлардаги неврологик касаллик белгилари билан умуман алоқадор эмаслигига ишора қилиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates