баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Коронавируснинг янги аломати айтилди

    Саломатлик 18 октябр 2020 40

    Мутахассисларнинг аниқлашича, COVID-19 аниқланган қатор беморлар бунга қадар тиннитус – қулоқлардаги шовқин ва жаранглашдан шикоят қилишган.

    Эшитиш қобилиятининг ўзгариши коронавирус юқтириб олганликдан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда “Express” нашри Лондон университети коллежи ва Қироллик миллий қўмитаси олимларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

    Мутахассисларнинг аниқлашича, COVID-19 аниқланган қатор беморлар бунга қадар тиннитус – қулоқлардаги шовқин ва жаранглашдан шикоят қилишган. Бундан ташқари, коронавируснинг оғир шакли билан касалланиб тузалиб кетган беморларда бу аломат кейинчалик эшитиш қобилиятининг тўлиқ йўқолишига олиб келган.

    Шу муносабат билан олимлар шифокорларни беморларнинг ҳар қандай эшитиш қобилияти ўзгаришига эътибор қаратишга чақиришган.

    Шу билан бирга олимлар тиннитус бошқа касалликларнинг ҳам белгиси бўлиши мумкинлигини таъкидлашган. Агар киши айнан коронавирус билан касалланган бўлса, ҳойнаҳой, эшитиш қобилияти бузилиши бошқа, кўп тарқалган аломатлар билан кечиши мумкин.

    No date selected
    October 2020
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates