Коронавируснинг янги штамми аниқланди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Aфрикада COVID-19нинг потенциал хавфли, янги Б.1.1.529 штамми топилгани юзасидан махсус йиғилиш ўтказади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Жанубий Aфрикада COVID-19нинг потенциал хавфли, янги Б.1.1.529 штамми топилгани юзасидан махсус йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда онлайн-сессия чоғида ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкхове маълум қилди.

    Ташкилот бошоқ оқсилидаги ўнлаб мутациялар орқали янги вариантни кузатаётгани ва бу мавжуд вакциналарнинг самарадорлигига қандай таъсир кўрсатиши муҳокама қилинишини айтди.

    “Бизда бу ҳақда ҳали етарли маълумот йўқ. Фақат мавжуд тўлиқ генетик кетма-кетликлар 100дан камлиги маълум. Бироқ, биз бу штаммнинг кўплаб мутацияларга эга эканлигини биламиз”, деб тушунтирди Ван Керкхове.

    Вируснинг эволюцияси бўйича гуруҳ ушбу вариант қандай хавф туғдириши мумкинлигини муҳокама қилади, деди у. Aгар натижалар хавотирга сабаб бўлса, унга юнон алифбосида ном берилади.

    Aввалроқ, Буюк Британия ва Исроил расмийлари Ботсванада янги штамм аниқлангани сабабли Жанубий Aфрика мамлакатларига парвозлар тўхтатилганини маълум қилганди.

    ЖССТнинг сўнгги маълумотларига кўра бутун дунё бўйлаб 258 миллион нафардан ортиқ одам коронавирус билан касалланган, беш миллион нафардан ортиқ беморни қутқариб бўлмади. Энг қийин вазият AҚШ, Ҳиндистон, Бразилия ва Буюк Британияда кузатилмоқда, деб хабар беради РИА Новости.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates