Коронавируснинг янги штамми ўрганилиши учун бир неча ҳафта керак бўлади

    Коронавирусининг янги версияси Б.1.1.529нинг хусусиятларини ўрганиш учун бир неча ҳафта керак бўлади, деб маълум қилди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) матбуот котиби Кристиан Линдмайер.

    Унинг таъкидлашича, дастлабки таҳлиллар шуни кўрсатадики, вирусда кўп сонли мутациялар мавжуд бўлиб, улар кейинги ўрганишни талаб қилади.

    “Коронавируснинг ушбу варианти қай даражада таъсирга эгалигини тушуниш учун бизга бир неча ҳафта керак бўлади. Тадқиқотчилар мутациялар ва улар нимани англатишини яхшироқ тушуниш устида ишламоқда, бу вариант қанчалик юқувчан эканлигини аниқлашга ҳаракат қилмоқда”, деди Линдмайер.

    Унинг қўшимча қилишича, янги штаммнинг, шунингдек, вакцина ва диагностика воситаларининг самарадорлигига таъсири ҳам ўрганилмоқда.

    ЖССТнинг Фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳи раҳбари Мария Ван Керкховенинг айтишича, ташкилот яқинда аниқланган Б.1.1.529 версиясини диққат билан кузатиб боради. Ҳозирги вақтда штаммнинг юздан кам тўлиқ кетма-кетлиги маълум. Шу билан бирга, эрта таҳлил шуни кўрсатадики, бу вариантда кўп сонли мутациялар мавжуд бўлиб, улар кейинги ўрганишни тақозо этади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates