Корпоратив муносабатларни тартибга солиш янада соддалаштирилади

    Масъулияти чекланган жамият (жамият) иштирокчиси таркибига кириш ёки ундан чиқариш фактининг кучга кириш механизми соддалаштирилади.

    Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Корпоратив муносабатларни тартибга солишни янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–268-сон, 05.09.2025 й) да белгиланди.

    Қарорга кўра, қуйидаги ҳолларда жамият иштирокчилари таркибига киритиш ёки ундан чиқариш амалда тегишли ҳаракат ҳамда ҳодиса содир этилган пайтдан бошлаб юзага келган ҳисобланади, жумладан:

    • иштирокчилар таркибидан мажбурий чиқариш ёки унга мажбурий киритиш, шу жумладан, жамиятдаги улуш иштирокчи ва учинчи шахс ўртасида умумий мулк деб топилган ва унинг тегишли қисмига мулк ҳуқуқи белгиланган ҳолатларда – суд қарори қонуний кучга кирган кундан;
    • жамият улуши “E-auksion” электрон савдо платформаси ва қонунчиликка мувофиқ хусусийлаштиришнинг бошқа усуллари орқали сотилганда – савдо натижалари расмийлаштирилиб, улуш қиймати тўлиқ тўланган кундан;
    • жамият улушини сотиш ва уни сотишдан бошқача тарзда учинчи шахслар фойдасига воз кечиш нотариал шаклда амалга оширилганда – бу ҳақида тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштирилган кундан.

    Иштирокчилар таркибига кириш ёки ундан чиқиш ҳолатларида жамият бошқа иштирокчиларни 30 кун муддатда хабардор қилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates