Космосдан Ерга кучли зарба тўлқини етиб келди

    Фан 23 ноябр 2024 100

    Британиялик астрономлар кузатувлар тарихидаги сайёрамизга космосдан етиб келган энг кучли зарба тўлқинларидан бирини қайд этди.

    Бунга галактикалардан бирининг тўртта қўшниси билан тўқнашуви сабаб бўлган. Бу ҳақда Қироллик Астрономия жамиятининг ойлик хабарномалари журналида чоп этилган тадқиқотда келтирилган.

    Тўқнашув биздан 290 миллион ёруғлик йили узоқликда жойлашган "Стефан квинтети" деб номланган галактикалар гуруҳида содир бўлган. Астрономларга кўра, НГC 7318Б галактикалардан бири соатига 3,2 миллион километр тезликда тўқнашиб кетиб, жуда кучли реактив портлаш ортидан кучли зарба тўлқинини яратган.

    Олимлар бу ҳодисани бир-бирига тўқнашиб кетиши мумкин бўлган галактикаларнинг мураккаб комбинациясини кўриш, уларни чуқур илмий ўрганиш учун "камдан-кам имконият" деб атади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates