Косонсойда ноёб китоблар топилди

    Улар орасида XIV - XX асрларга оид қўлёзма ва тошбосма китоблар мавжуд.

    Косонсой тарих музейига узунқишлоқлик Абдужаббор ота томонидан тақдим этилган ушбу жамланмадан ислом тарихи, фиқҳ, мантиқ, адабиёт, ҳадис, ҳадис шарҳига оид «Туҳфатул обидин ва инсол ошиқин», «Ал Аброри жон», «Маротил муаққадин» (туркий ҳадислар тўплами), «Ғазал китоби» (Фазлий Намангоний), «Рисолаи марғуб» (масала китоби), «Мифтоҳи Юнон», «Қиссаи Иброҳим Адҳам», «Қиссасул Анбиё» каби китоблар ўрин олган.

    Ушбу китобларнинг аксари Намангандаги Матбаи Исҳоқия ва Тошкентдаги Ғулом Ҳасан Орифжоновлар босмахоналарида инқилобгача бўлган даврда чоп этилган, дея хабар бермоқда naminfo телеграм канали.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates