Мазкур Низом кредит бюроларининг ахборот тизимларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга доир минимал талабларни белгилайди.
Низомга кўра, кредит бюроларида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш мақсадида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш хизмати ташкил этилади.
Шунингдек, кредит бюролари ахборот хавфсизлигига оид ички сиёсатни ишлаб чиқиши ва Марказий банк билан келишиши лозим.
Кредит бюролари фаолиятида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини баҳолаш бўйича рейтинг ахборот тизими Марказий банк томонидан юритилади.
Бундан ташқари, кредит бюролари ахборот тизимларидан маълумотларнинг рухсатсиз узатилиши ва тарқалишидан ҳимоялаш бўйича DLP (Data Loss Prevention) тизими жорий этилиши шарт.









