Криминоген вазият юқори ҳудудларда «қўриқлаш хизмати инспектори» лавозими киритилади

    Маҳаллаларда қўриқлаш бўлинмаларига юклатилган вазифаларни самарали ташкил этиш мақсадида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари тузилмасига қўриқлаш хизмати инспектори лавозими киритилади.

    Бу бўйича Президентнинг “Ички ишлар органларининг қўриқлаш соҳасидаги фаолиятини амарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори (ПҚ–360-сон, 28.11.2025 й.) қабул қилинди.

    Қарорга кўра, Департаментга қўриқланадиган объектларга ўрнатилган қўриқлашнинг техник воситалари ва тизимларига хизмат кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

    Криминоген вазияти оғир ҳудудларда, туристик инфратузилма объектларида ҳамда оммавий дам олиш жойларида Департаментнинг қўриқлаш-патруль хизмати нарядлари ташкил этилади.

    Қуйидагиларни назарда тутувчи “Хавфсиз таълим” концепцияси жорий этилади:

    • давлат таълим муассасалари, нодавлат таълим ташкилотлари ва хорижий давлатлар таълим ташкилотлари филиалларининг хавфсизлигини шартнома асосида жисмоний ва техник қўриқлаш тизимлари орқали таъминлаш;
    • Департамент томонидан шартнома асосида таълим муассасаларига қўриқлаш сигнализациялари, ташвиш тугмалари, видеокузатув мосламаларини ўрнатиш ва уларга техник хизматлар кўрсатиш.
    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates