Куала-Лумпур шаҳрида Абу Райҳон Беруний асарининг қадимий ноёб қўлёзмаси топилди

    Малайзияда хизмат сафари билан бўлиб турган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази раҳбари ўринбосари Фирдавс Ҳалимов Халқаро ислом тафаккури ва цивилизацияси институти директори Абделазиз Бергут билан учрашув ўтказди.

    Абделазиз Бергут муассасанинг кутубхона фонди, мавжуд бир қатор нодир қўлёзма ва экспонатлар билан меҳмонларни таништирди. Кутубхонада сақланаётган энг нодир қўлёзмалар – Абу Райҳон Берунийнинг астрономия илмига оид 1197 йилга мансуб «Китоб ал-Тафҳим» асари ва Абулқосим Фирдавсийнинг 1612 йилга оид «Шоҳнома» асари экан. Мазкур асарлар 20 аср охирларида Европа аукционларида харид қилингани маълум қилинди.

    Мулоқот давомида Ўзбекистон заминида етишиб чиққан буюк алломалар меросини ўрганиш, нодир манбаларни тадқиқ этиш, ноёб қўлёзмаларни факсимиле нусхасини яратиш, қўшма илмий тадқиқот ва анжуманлар ўтказиш каби йўналишларда ҳамкорлик режалари кўриб чиқилди.

    Куала-Лумпур шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан биргаликда Беруний илмий меросига бағишланган халқаро конференция ташкил этиш тўғрисида келишувга эришилди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates