Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Фарғона вилоятидан келаётган “Isuzu” русумли автотранспорт тўхтатилиб кўздан кечирилганида, фуқаро Р.К. 1 400 дона “Регапен” ҳамда 149 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.