Кучлилар сараланди

    Куни кеча, Наманган шаҳридаги Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида, Муайтай спорт тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

    Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона, Андижон, Наманган ва Тошкент шаҳридан 350 нафардан зиёд спортчи 56 вазн тоифасида баҳслашди.

    Чемпионатда Наманган муҳандислик-технология институти талаба қизлари юқори натижаларни қўлга киритишди.

    НамМТИ доценти, Муайтай спорт устаси, мураббий Улуғбек Қўчқоров бошчилигидаги жамоа, Паризода Хабибжонова, Фотима Қамбарова, Камола Каримова, Зебо Ҳамидова, Мадина Муҳаммадова, Гулчеҳра Умарова, Рўзимуҳаммад Тусматов, Илҳом Холмирзаев, Раҳимжон Болтабоев, Зуҳриддин Жумаев ўз вазн тоифаларида чемпионликни қўлга киритди.

    Умумжамоа ҳисобида чемпионат шоҳсупасининг биринчи поғонасини наманганлик муайтайчилар эгаллади. Тошкент ҳамда самарқандлик спортчиларга иккинчи ва учинчи ўринлар насиб этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates