Кулолчилик кўргазмаси иш бошлади

    Хивага, Ичан Қала давлат музей-қўриқхонасига хориждан ва республикамиз вилоятларидан ташриф буюрадиган сайёҳлар, шунингдек, маҳаллий аҳоли вакиллари эндиликда яна бир имкониятдан баҳраманд бўлишади.

    Тошҳовли меъморий ёдгорлиги мажмуасида янги кулолчиликка бағишланган доимий кўргазма ташкил этилди.

    Маълумки ҳунармандчилик, амалий санъат, шу жумладан кулолчилик тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Янги кўргазма эса ташриф буюрувчиларни соҳанинг ўтмиши ва бугуни билан таништиради.

    Музей фонди, бўлимларидаги илмий ходимлар ҳаракат ва изланишлари туфайли тўпланган турли даврларга оид хум, кўза, лаган, коса, шамдон, Паҳлавон Маҳмуд мақбараси учун ишланган ёзувли, нақшинкор кошинлар ва турли нозик ҳунар намуналари кўргазмадан ўрин олган.

    Бу ерда шунингдек, XIX аср охирларида Хива бозоридаги кулолчилик расталаридаги савдо-сотиқ, Хоразм кулолчилик мактаби йирик вакиллари Раҳимберди кулол, Отажон кулол, Султонбарди кулол ва бошқаларнинг портретлари, иш жараёнлари акс этган фотосуратлар, ижодларидан намуналар ҳам намойишга қўйилган.

    Шу йил 3 июль куни кўргазманинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Келгусида кўргазмани ноёб экспонатлар билан янада бойитиб бориш, бу ерда сайёҳлар, маҳаллий аҳоли ва ёшлар иштирокида уста кулоллар, тарихчи олимлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиш, шу орқали касб-ҳунар ўрганиш, устоз-шогирдлик анъаналарини кенг тарғиб этиш режалаштириб олинди.

    Нигора Умарова,

    журналист

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates