Кунлик меҳнат марказлари ташкил этилади 

    Мамлакатимизда 28 октябр 2020 1484

    Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилди. 

    Вазирлар Маҳкамасининг “Кунлик меҳнат марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Кунлик меҳнат марказларининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:

    вақтинчалик бир марталик ишларга ёлланишда рўйхатга олинган фуқароларга хизматлар кўрсатиш;

    вақтинчалик бир марталик ишларни бажариш учун рўйхатга олинган фуқароларни ишга ёллашда иш берувчи жисмоний ва юридик шахсларга хизматлар кўрсатиш, жумладан, буюртмалар олиш;

    вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларни ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши ва электрон (қоғоз) шаклдаги маълумотнома олишига шарт-шароит яратиш;

    вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқароларни ўз хоҳишига кўра амалга ошираётган фаолият турлари (хизматлар) реклама шаклида оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, интернет орқали бепул эълон қилиш;

    вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқароларни корхона ва ташкилотлардаги бўш (вакант) иш ўринлари билан мунтазам таништириб бориш ва доимий ишга жойлашишларига кўмаклашиш;

    вақтинчалик бир марталик ишлар билан шуғулланувчи шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, касбга тайёрлаш (қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш)ни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш;

    манфаатдор иш берувчилар ва вақтинчалик бир марталик иш изловчи шахслар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ўтказиб бориш;

    вақтинчалик бир марталик ишлар билан шуғулланувчи фуқароларга меҳнат қуроллари (пайвандлаш аппаратлари, перфораторлар, ўсимликларга ишлов бериш қурилмалари, дурадгорлик, чилангарлик ва қурилиш ускуналари ва ҳоказоларни), шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага бериш;

    вақтинчалик бир марталик ишлар билан шуғулланувчиларнинг мурожаатларига асосан уларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва меҳнатини муҳофаза қилишни таъминлаш;

    меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш масалалари бўйича вақтинчалик бир марталик иш билан банд бўлганлар ҳамда иш берувчиларга маслаҳат ва услубий ёрдам кўрсатиш, иш жараёнида бахтсиз ҳодисалар ва жароҳатланиш ҳолатларининг олдини олиш борасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш;

    вақтинчалик бир марталик иш изловчи фуқаролар учун зарур ижтимоий-маиший шарт-шароитлар яратиш;
    жамоат тартибини сақлаш, вақтинчалик бир марталик ишларни бажарувчи фуқаролар томонидан қонунчиликни бузиш ҳолатларининг олдини олиш.

    Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 6 ой муддатда “Mening ishim” буюртмалар биржаси онлайн-майдонини ишга туширади.

    Бунда қуйидагиларни:

    - ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари) тўғрисида маълумотларни олиш;

    - ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолият турларига (хизматларига, ишларига) эҳтиёжи бор буюртма берувчи (жисмоний ва юридик шахс)лар тўғрисида маълумотларни олиш;

    - ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолият турлари (хизматлари, ишлари)ни реклама қилиш;

    - ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва уларнинг хизматига эҳтиёжи бор корхоналар ўртасида кунлик ва узоқ муддатли оферта шартномаси тузиш;

    - кўрсатилган хизматлар (ишлар) сифатини баҳолаш ва иш берувчилар томонидан фикр-мулоҳазалар қолдириш имкониятини яратиш;

    - смартфонлар, планшетлар ва бошқа мобил қурилмаларда ишлашга мўлжалланган мобиль илова яратишни назарда тутади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates