Курсантлар ва муддатли ҳарбий хизматчилар беллашди

    Ҳарбий 19 ноябр 2020 1525

    Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!” шиори остида бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди.

    Жумладан, академия курсантлари ва муддатли ҳарбий хизматчилари ўртасида “Давлат байроғи – Ватан тимсоли” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

    – Мен иншо ёзар эканман, ўзимда чексиз ғурур туйдим, сабаби Давлатимиз байроғини кўрганимда ёки ифодалаганимда кўнглимда тасвирлаб бўлмайдиган ажиб бир туйғулар акс этади. Чунки байроғимиз мустақиллигимиз рамзидир, – дейди оддий аскар Бекзод Фарҳодов.

    Шунингдек, “Ватанимиз байроғи – фахримиз, ғуруримиз!” мавзусида расм чизиш танлови ҳам ўтказилди. Унда курсантлар ва муддатли ҳарбий хизматчилар Давлатимиз байроғини ўз тасаввурларига кўра турли хил объектлар билан бирга чизишлари белгиланди.

    Якунда энг яхши, деб топилган иншо ва суратлар муаллифлари рағбатлантирилди.

    Майор Холмуҳаммад ЖЎРАБОЕВ

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates