Лого Лого-пв-уз

    Кутубхоналар ҳақида ғаройиб фактлар

    Космосда ҳам кутубхона бор

    🔹 Биринчи кутубхона жуда узоқ вақт олдин, милоддан аввалги III минг йилликнинг ўрталарига тўғри келади. Шумер қироллиги остида яратилган кўплаб гил (лой) лавҳалардан иборат омбор замонавий Ироқ ҳудудида топилган.

    🔹 Илгарилари кутубхоналардаги ниҳоятда қиммат ҳисобланган қўлда ёзилган китоблар ўғирлаб кетилмаслиги учун занжир ва қулфлар билан боғланиб қўйилган. Матбаа ихтироси билан вазият ўзгарди. Айнан шундан сўнг илгари фақат жойида ўқиш мумкин бўлган китоблар қўлга берила бошланди.

    🔹 АҚШда жойлашган дунёдаги энг катта Конгресс кутубхонасида тахминан 155 миллион нусха китоб сақланади ва ҳар йили ўртача 1,7 миллионга яқин ташриф буюрувчиларни қабул қилади. Эндиликда ундаги барча китоблар рақамлаштирилиб, муаллифлик ҳуқуқини бузмайдиган тарзда кутубхонанинг веб-сайтида нашр этилмоқда.

    🔹 Олимларнинг фикрича, дунё кутубхоналарида 130 миллионга яқин турли хил асарлар сақланади. Бу ерда фақат асарлар назарда тутилган, чунки китоблар сонини санаб чиқиш жуда мушкул. Улар бир неча триллиондан ҳам кўп бўлса керак, чунки катта кутубхоналарда ҳисоб миллионлаб, кичикларида эса ўн минглаб китоблар сонига тўғри келади.

    🔹 Баъзи мамлакатларда, масалан Ирландия ва Буюк Британияда китобларини жойлаштириш учун муаллифларнинг ўзлари кутубхонага пул тўлайди. Норвегияда эса ҳар қандай китоб нашр этилганда ҳукумат кейинчалик бутун мамлакат бўйлаб жамоат кутубхоналарига тарқатиш мақсадида китобнинг 1000 нусхаси учун маблағ тўлаб беради.

    🔹 Кўп жойларда “китобсевар”лар кечиктириб қайтарилган китоблар учун вақт ўтиши билан ортиб борадиган жаримага тортилади. Эҳтимол, шунинг учундир Финляндиянинг Вантаа шаҳри кутубхонасида қизиқарли воқеа юз берди: у ерда юз йилдан кўпроқ вақт олдин олинган китоб аноним тарзда ташлаб кетилди.

    🔹 Ҳатто космосда ҳам кутубхоналар мавжуд. Халқаро космик станциядаги бу кутубхонада қоғоз чанги бортдаги ҳаво фильтрлаш тизимини тўсиб қўймаслиги учун қоғоз ўрнига махсус юпқа пластмассада босилган юздан зиёд китоблар бор.

    Б.Муҳаммадиева тайёрлади

    No date selected
    ноябр, 2022
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates