«Латунь» ўғирлаган омборхона мудири қўлга тушди

    Хавфсизлик 3 июл 2020 1277

    Жиноят иши бўйича жами зарарнинг 90.000.000 сўми қопланган. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Миробод тумани Янгизамон кўчасида жойлашган МЧЖ омборхона мудири лавозимида фаолият олиб борган 39 ёшли Х.Р., корхона томонидан 2019 йил 01 октябр кунидан 2020 йилнинг 01 июнь кунига қадар бўлган вақт оралиғида, рангли металл – «Латунь» дан ишлаб чиқарилган жами баҳоси 116.801.993,5 сўмлик 14 турдаги маҳсулотларни давомий равишда ўғирлаб, уларни сотиб пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.Р., га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов давомида Х.Р. ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” бандида (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

    Дастлабки тергов давомида мазкур жиноятга 34 ёшли С.Я. алоқадорлиги аниқланиб, у ҳам гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

    Жиноят иши бўйича жами зарарнинг 90.000.000 сўми қопланган. Ҳозирги кунда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates