Латвия билан икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди

    Бизнес 15 сентябр 2021 714

    Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари «AP Holding» вакили билан учрашди.

    2021 йил 15 сентябрда Савдо-Саноат палатасида Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари Ф. Усманов ва Ўзбекистон-Латвия Ишбилармонлар Кенгаши аъзоси, AP Holding вакили A. Пиатроу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Тадбир давомида ўзбек томонидан Ўзбекистон ва Латвия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси фаолияти тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.

    Шунингдек, ишбилармонлар кенгаши доирасида Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, томонлар мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, шунингдек, озиқ -овқат маҳсулотларини импорт ва экспорт қилиш зарурлигига эътибор қаратилди.

    Учрашув якунида томонлар режалаштирилган қўшма тадбирлар ва икки мамлакат ишбилармон доиралари делегацияларининг ўзаро ташрифларини фаоллаштириш ва ишбилармонлик тадбирларини ташкил этиш зарурлиги ҳақида фикр алмашдилар, деб хабар беради Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати.