Латвия Элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

    Бугун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатимизда ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Латвия Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Михаилс Попковсни қабул қилди.

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Элчининг икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга қўшган шахсий ҳиссасини юқори баҳолади.

    Учрашув давомида сиёсий мулоқотни кенгайтириш, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни чуқурлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

    М.Попковс Латвиянинг Ўзбекистондаги Элчиси сифатидаги фаолияти давомида унга кўрсатилган қўллаб-қувватлаш ва самарали ҳамкорлик учун миннатдорлик изҳор этди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates