Латвия компаниялари билан ҳамкорликда қўшма экспорт лойиҳалари амалга оширилади

    Рақамлаштириш 27 апрел 2022 1810

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Латвия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Рейнис Трокша бошчилигидаги Латвия IT-компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.

    Учрашувда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, таълим ва IT-тадбиркорлик соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

    Йиғилишда таъкидланганидек, бугунги кунда Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилган.

    BPO (бизнес жараёнлари аутсорсинги) ва KPO (бизнес жараёнлари аутсорсинги) хизматларини ривожлантириш лойиҳаларини амалга оширишда ҳамкорликни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бугунги кунда Ўзбекистонда хорижий IT-компаниялар ва резидентлар учун барча шароит яратилган. Масалан, IT-Park резиденти бўлган хорижий IT-компанияларга инфратузилма ва солиқ имтиёзлари тақдим этилган. Хорижий IT-мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун визалар олишнинг соддалаштирилган «IT-Viza» тизими жорий этилди.

    Томонлар ҳамкорликни ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлигини қайд этиб, ахборот технологиялари соҳасида шерикликни ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга тайёр эканликларини билдирдилар, деб хабар беради Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates