Латвия Ўзбекистондаги лойиҳалар учун 3 та грант ажратади

    1 июль куни Латвия ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқининг Шарқий шериклик бўйича қатор мамлакатлари ва Марказий Осиёдаги устувор ҳамкор-давлатлар учун умумий қиймати қарийб 450 минг еврога тенг 9 та грант лойиҳасини молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилди, дея хабар беради «Дунё» АА мухбири.

    Мамлакатимизнинг Ригадаги элчихонаси маълумотларига кўра, улардан 3 таси Ўзбекистонга ажратилади:

    1. SunGIS МЧЖ нинг «Ўзбекистон Республикаси муҳандислик-техник ўлчовларининг электрон геофонди» геопорталини ривожлантиришда очиқ технологиялардан фойдаланиш. Унда топографик ва геокосмик маълумотлар порталининг тўлиқ ишлайдиган версиясини яратиш кўзда тутилган. У Ўзбекистонда онлайн кириш имконияти бўлган ягона кадастр тизимини яратишга, пандемия келтириб чиқарган инқироз шароитида қурилиш соҳаси учун хизматларнинг узлуксизлигини таъминлашга қаратилган. Шунингдек, ушбу портал табиий офатлар пайтида топографик маълумотларга тезкор киришни ҳам таъминлайди.

    2. MARTA Маркази жамоатчилик лойиҳаси “Глобал COVID-19 тарқалиши инқирози даврида зўравонлик пандемияси. Хавфлар, огоҳлантириш ва қарорлар” деб номланади. Бу лойиҳа минтақавий миқёсда амалга оширилади. Мақсад Ўзбекистондаги аёлларга (шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистонга) COVID-19 пандемиясининг ижтимоий-иқтисодий оқибатларини енгишда ёрдам бериш;

    3. Ўзбекистонда Cleantech Latviya компаниясининг “Mаҳаллий давлат ҳокимияти органларининг давлат хизматларини модернизация қилиш” лойиҳаси. Унинг мақсади пандемия даврида нархларнинг ошишига йўл қўймаслик учун иссиқликдан фойдаланишнинг иқтисодий асосланганлигини таъминлаш орқали иссиқлик таъминоти соҳасида кўрсатилаётган хизматларнинг самарадорлигини оширишга қаратилган. Латвия Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, энг юқори рейтингга эга бўлган лойиҳа таклифларини молиялаштириш амалга оширилади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates