Лазизбек Муллажонов ҳақидаги хабарларга Ўзбекистон бокс федерацияси расмий изоҳ берди

    Спорт 5 август 2025 1371

    Лазизбек Муллажоновда допинг моддаси аниқлангани оқибатида Париж-2024 Олимпия ўйинлари олтин медали бекор қилиниши тўғрисида хабарлар тарқалди.

    Ўзбекистон бокс федерацияси маълум қилишича, Муллажонов ҳозирда профессионал боксда ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

    Жорий йилнинг 11 июнь куни Халқаро допинг қоидаларига кўра, спортчидан допинг синама тести олинган ва Халқаро Тест агентлигига (ИТА) томонидан тест натижаларига кўра тақиқланган моддалар борлиги аниқлангани юзасидан ахборот хати тақдим қилинди.

    Спортчи Париж-2024 Олимпия ўйинларидан сўнг, 2024 йил 19 ноябрь куни Фарғона шаҳридаги хусусий шифохонада соч кўчириб ўтказиш амалиётини ўтказган.

    Шу сабабли тўрт босқичли операция амалиётида ва операциядан кейинги муолажаларда шифохона томонидан тақдим қилинган даволаниш учун дори воситаларини қабул қилганлиги ва ушбу дори воситаларида айрим тақиқланган допинг моддалари бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.

    Ўзбекистон бокс федерацияси ва Лазизбек Муллажонов томонидан Халқаро Тест агентлигига (ИТА) ушбу масала юзасидан керакли барча ҳужжатлар тақдим қилинган бўлиб, Лазизбек якуний қарор чиқишини кутмоқда.

    Федерация ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар асоссиз экани ва юқоридаги ҳолат Олимпия ўйинларидаги натижасига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаслигини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates