Лазизбек Мулложонов допинг қоидабузарлиги учун уч йилга мусобақалардан четлатилди

    Халқаро тест агентлиги (ITA) ўзбек боксчиси, Олимпиада чемпиони Лазизбек Муллажоновни допинг-тест мусбат чиққани сабаб 3 йилга дисквалификация қилди.

    Жаҳон боксида мустақил антидопинг дастурига раҳбарлик қилувчи Халқаро тест агентлиги (ITA) хабарига кўрга, боксчи Лазизбек Мулложоновнинг допинг қоидабузарлиги учун белгиланган жазони қабул қилганини тасдиқлади.

    Спортчи 2025 йил 11 июнь куни мусобақадан ташқари топширган намунасидан кейин метастерон моддаси метаболитларига ижобий натижа қайд этилган. Метастерон — анаболик андроген стероидлар (AAS) тоифасига кирувчи, WADAнинг тақиқланган моддалар рўйхатида доимий равишда ман этилган синтетик модда бўлиб, мушак ва кучни ошириш хусусиятига эга.

    Мулложонов ўз қоидабузарлигини тан олди ва World Boxingʼнинг допингга қарши қоидаларига мувофиқ, жазони эрта қабул қилгани учун тўрт йиллик четлатиш муддати бир йилга қисқартирилди. Унинг мусобақалардан четлатиш муддати 2025 йил 22 июлдан 2028 йил 21 июлгача белгиланди. Шунингдек, 2025 йил 11 июндан 22 июлгача бўлган спорт натижалари бекор қилинди.

    Ўзбекистон Миллий допингга қарши агентлиги ва Жаҳон допингга қарши агентлиги белгиланган жазо устидан Спорт арбитраж судининг апелляция бўлимига шикоят қилиш ҳуқуқига эга.

    ITA ушбу иш юзасидан қўшимча изоҳ бермаслигини маълум қилди.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates