Оғир вазн тоифасидаги умидли боксчиларимиздан бири Лазизбек Мулложонов (-92 кг) мусобақадаги сенсациялардан бирига муаллифлик қилди.
Ҳамюртимиз икки карра Олимпиада чемпиони, 5 карра жаҳон чемпиони кубалик Хулио Ла Крусни ушбу мусобақада медалсиз қолдирди.