"Leco"ми ёки "Lego"?

    Ушбу инновацион лойиҳа қурилиш соҳасида ҳам вақтни, ҳам ҳаражатни иқтисод қилишга кўмаклашади. Хўш, у оддий ғиштга қараганда, қандай афзалликларга эга?

    Lеcонинг оддий ғиштдан биринчи фарқи унинг шаклида. Устида иккита тешиги ва тагида кийилиш имкониятини берувчи устунчали қилиб, “Лeго” ўйинчоғига ўхшатиб ишланган ушбу ғишт тез терилади. Бу қурилиш жараёнини икки баробар жадаллаштиради. Яна бир муҳим жиҳати, бу турдаги ғиштлар бир-бирига кийилиши натижасида терилганда орқага ёки олдинга силжиб кетмайди. Ўз-ўзидан бундай ғиштларни ёпиштириш учун жуда кам елим ишлатилади.

    — Девор янада мустаҳкам бўлиши учун ғиштнинг тешигига арматура қўйиб, бетон қуйиб юборилади, — дейди “Ҳилол шамс сeрвис” корхонаси директори Дониёр Каримов. — Бу сизга нафақат бетон қоришма ғиштлар орасига яхши қуйилишига олиб келади, балки сарф-харажатни ҳам тежайди. Бундан ташқари, ушбу турдаги ғишт билан қурилган деворлар ичидаги сим ва қувурларни яшириш, кейинчалик уларни хонадон таъмирига шикаст етказмасдан алмаштириш имконияти борлиги учун ҳам қулайдир.

    “Ҳилол шамс сeрвис” корхонаси 2015 йил ташкил этилган бўлиб, 2017 йилдан маҳалий ҳом ашёлардан Леcо рангли гиперпрессланган ғиштларни ишлаб чиқара бошлаган. Ҳали жуда ёш корхона бўлишига қарамай, фаол ходимлар ташаббуси билан кўп ютуқларга эришилган. 2017 йилда Чимкент шаҳрида бир гуруҳ тадбиркорлар иштирокида ташкил этилган кўргазма бу ғиштлар энг яхши инновацион маҳсулот, деб топилган. Шунингдек, корхона “Ташаббус” кўрик танлови, Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар тақдимотлари ҳудудий кўргазмаси, “ИnnoWeek” кўргазмаси каби тадбирларда фаол иштирок этган.

    Мутахассисларнинг таъкидлашича, Leco ғиштидан қилинган бинолар юқори иссиққа ёки совуққа чидамлилик ҳамда жуда паст намликда ассимиляция қилиш каби хусусиятларга эга бўлади. Деворнинг мустаҳкамлиги силикат ғиштлардан икки баробар юқори бўлиб, териш пайтида қоришмалар билан ифлосланиш юз бермайди. Фақат биринчи қатордаги ғиштлар текис ётқизилади, қолганлари эса бир-бирига кийгизилиб, текис териб кетилаверади. Яна бир жиҳати, агар деворнинг ташқи қисми учун рангли ғиштлар танланган бўлса, сувоқ, уста пули каби харажатлар ҳам тежалади. Бир сўз билан айтганда, бу технология иш унумдорлигини 30 фоизга ошириб, харажатларни 40 фоизга тежашга олиб келади.

    Биз ушбу мақолада бир технопаркнинг атиги иккита инновацион лойиҳаси ҳақида сўз юритишга ҳаракат қилдик. Ҳолбуки, юртимизда бундай ғоялар гуркираётган масканлар кўп ва уларнинг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Демак, ушбу лойиҳаларни денгиздан бир томчига менгзаш мумкин. Мамслакатимизда яратилаётган инновацйион шарт-шароитлар самараси ўлароқ, турмуш тарзимизни янада гўзал, янада фаровон бўлишига хизмат қиладиган яна кўплаб лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши, шубҳасиз.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates