баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    LG смартфонлар ишлаб чиқаришдан расман воз кечди

    Жанубий Кореянинг LG компанияси смартфонлар ишлаб чиқаришни тўхтатганлиги ҳақида расман эълон қилди. Бу ҳақда душанба куни мазкур йирик элеткроника ва маиший техника ишлаб чиқарувчининг сайтида хабар тарқалган.

    Бу ҳақдаги тегишли қарор директорлар кенгашида қабул қилинган. «LGнинг қўл телефонларининг энг рақобатли секторини тарк этиши компанияга бошқа электромобиль, ақлли уй, робототехника, сунъий интеллект ва бизнес учун қарорлар, платформалар ва сервис каби ресурсларда ўрнини мустаҳкамлаш имконини беради», - дейилган баёнотда.

    LG томонидан ишлаб чиқилган телефонлар аввалгидек сотувда бўлади. Компания маълум вақт ҳудудлар талабидан келиб чиққан ҳолда мижозларга уларнинг мавжуд телефон аппаратлари учун сервис хизматлари кўрсатиш ва дастурий таъминотни янгилашни давом эттиради. Шунингдек, LG таъминотчилар ва ҳамкорлари билан мобил телефонлар бизнеси тўлиқ ёпилгунча ҳамкорлик қилиши ҳақида ваъда берди.

    LGнинг смартфон ишлаб чиқаришдан воз кечиши тўғрисидаги норасмий хабари 1 апрелда эълон қилинганди. Ишлаб чиқаришда меҳнат қилаётган ишчилар компаниядаги ўз ўринларини сақлаб қолади ва Чханвондаги маиший техника ишлаб чиқариш заводига кўчирилади.

    Корея корпорациясининг телефон ва шу каби маҳсулотларни ишлаб чиқаришни тўхтатиши тўғрисидаги дастлабки хабар февраль ойининг охирида пайдо бўлганди. Кейин эса LGнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи платформасига харидор топа олмагани ва бизнесни тарк этиши маълум бўлди, деб хабар беради «Lenta.ru».

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates