Сайл доирасида лимончилик соҳасида эришилаётган ютуқлар, янги технологиялар асосида ташкил этилган иссиқхоналар фаолияти, маҳаллий деҳқонлар меҳнатининг самараси ва ҳосилдор лимонзорлар намойиш этилди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда лимончилик йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар туфайли юзлаб янги иссиқхоналар барпо этилмоқда. Айниқса, хонадонларда лимон етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар сонининг ортиб бораётгани соҳанинг иқтисодий аҳамиятини янада кучайтирмоқда. Бу эса ўз навбатида янги иш ўринларини яратиш, аҳоли даромадини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришга хизмат қилади.
Тадбир давомида “Туронбанк” АТБ вакиллари томонидан лимончилик соҳасини ривожлантиришда банк томонидан яратилган имтиёзли кредитлар, молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари ва янги имкониятлар ҳақида маълумотлар берилди..
Тадбир давомида фермерлар ўзаро тажриба алмашиб, иссиқхоналарда қўлланилаётган инновацион технологиялар, парвариш усуллари ҳамда ҳосилдорликни ошириш йўналишлари ҳақида фикр алмашдилар. Иштирокчилар намунали лимонзорларни кўздан кечириб, ўз тажрибалари билан ҳам бўлишдилар.














