“Овоз беришда Сеймнинг 127 нафар аъзоси иштирок этди. Улардан 78 нафари “ёқлаб”, 35 нафари “қарши” овоз берди, 14 нафари бетараф қолди. Резолюция (Ругиниенени Бош вазир лавозимига тасдиқлаш тўғрисида) қабул қилинди”, деди мажлис бошловчиси. Эшиттириш Литва радио ва телевидениеси порталида эфирга узатилди.
Ругиниене 1981 йилда Тракайда туғилган. Вильнюс университетида тиббиёт йўналиши бўйича бакалаврият босқичини, Каунас ўрмон хўжалиги ва атроф-муҳит муҳандислиги коллежида ўрмон хўжалиги ва атроф-муҳит муҳандислиги бўйича магистратурани тамомлаган. У Халқаро Қизил Хоч қўмитасининг Литва бўлимида биринчи ёрдам бўйича инструктор ва кўнгилли бўлиб ишлаган. 2014 йилдан Литва ўрмон хўжалиги ва ўрмон саноати ходимлари касаба уюшмаси раиси, 2018 йилдан Литва касаба уюшмалари конфедерацияси раиси, 2023 йилдан эса Европа касаба уюшмалари конфедерацияси вице-президенти. 2024 йил октябрь ойида у биринчи марта Литва парламентига сайланган, декабрдан эса Ижтимоий хавфсизлик ва меҳнат вазири лавозимида ишлаб келаётган эди, деб хабар берди ria.ru.









