баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз
  • 12059.09 сум
  • 138.65 сум
  • 10231.71 сум

“Лизутания маликалари” – Португалиянинг энг учқур отлари Ўзбекистонга келтирилади

Ўзбекистон ва Португалия йилқичилик соҳасида ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси Сардор Рустамбоев “PAE” португал от спорти мактаби менежери Лино Рамос билан учрашди, дея хабар беради “Дунё” АА мухбири.  

Музокаралар давомида Португалия томони яқиндан ҳамкорлик қилиш ва Ўзбекистон от спорти ва федерацияси (FKKSU) билан тажриба алмашишдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Португалия от миниш ва от спорти санъатини ривожлантириш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан биридир. Португалиялик от спорти модели ва энг яхши амалиётлар кўп йиллар давомида Европа мамлакатлари учун намуна бўлиб келган. Австрия, Англия, Франция ва АҚШнинг етакчи ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган.

EPAE мактаби Лизутания от зотини сақлаш билан шуғулланади. Дунё бўйича атиги 2 минг Лизутания маликалари мавжуд.   Ушбу отларнинг ярми Португалия ҳиссасига тўғри келади. Таъкидландики, яқинда мактаб кенг жамоатчилик учун ўқув машғулотлари намойишини ташкил этиш орқали чет эллик сайёҳларда катта қизиқиш уйғотди.

Португалиянинг от спорти объектлари 2019 йилда 1 миллионга яқин сайёҳларни жалб қилди. Уларнинг 80 фоизи чет эллик сайёҳлардир.  

Шунингдек, мактаб чавандозлари халқаро мусобақаларда ҳам иштирок этишади. Масалан, 2008 йилда Пекинда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида мактаб 3 та спортчи билан қатнашган.  

     EPAE вакилининг фикрига кўра, спортчиларни халқаро Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриши ҳам Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг потенциал йўналишларидан бирига айланиши мумкин.

   Португалия томони ўзбекистонлик мутахассислар учун турли хил тренинглар ташкил қилишда ёрдам беришга, шунингдек, энг яхши от зотини сақлаш бўйича тажриба алмашишга тайёр.

No date selected
August 2020
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31
Use cursor keys to navigate calendar dates