Лондон фонд биржасига 555 млн доллар ва 2 трлн сўм миқдоридаги суверен халқаро облигациялар жойлаштирилди

    Молия 20 ноябр 2020 1736

    Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 750 млн. АҚШ доллари миқдоридаги суверен халқаро облигациялар икки траншда – 10 йиллик муддат билан АҚШ долларида ва 3 йиллик муддат билан ўзбек сўмида чиқарилди ва Лондон фонд биржасига жойлаштирилди.

    Жорий йилнинг 19-ноябрь куни молиявий консультантларнинг инвесторларнинг таклифларига асосланган тавсиясига кўра, халқаро облигацияларнинг бошланғич фоиз ставкалари мос равишда, долларда 4,25% атрофида ва сўмда 15.25% атрофида белгиланиб, Лондон вақти билан соат 09:00да буюртмалар китоби очиқ деб эълон қилинган эди.

    Буюртмалар ҳажми икки соат ичида доллар ва сўмдаги облигациялар учун мос равишда, 1,6 млрд. доллар ва 1,9 трлн. сўмни ташкил этди.

    Шаклланган буюртмалар ҳажми ва молиявий консультант-андеррайтерларнинг таҳлилларидан келиб чиқиб, Лондон вақти билан соат 13:00да доллар ва сўмдаги облигациялар учун фоиз ставкалари, мос равишда, 3,875% ва 14,75% га туширилди.

    АҚШ бозорлари очилгач, буюртмалар ҳажми ошишда давом этиб, мос равишда, 3,8 млрд. доллар ва 5 трлн. сўм максимал қийматга етиб борди ҳамда фоиз ставкаларини яна тушириш учун имконият яратди.

    Савдо якунлари бўйича, халқаро облигацияларнинг ҳажми ва фоиз ставкалари қуйидагича белгиланди:

    - 10 йиллик АҚШ доллари транши: 555 млн. доллар 3,70% купон билан (дастлабки фоиз ставкадан 0,55% паст);

    - 3 йиллик ўзбек сўми транши: 2 трлн. сўм 14,50% купон билан (дастлабки фоиз ставкадан 0,75% паст).

    Молия вазирлиги томонидан халқаро облигацияларнинг, айниқса илк бора миллий валютада, муваффақиятли жойлаштирилиши мамлакатимизда олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар халқаро инвесторлар томонидан ижобий баҳоланаётганлиги ва Ўзбекистоннинг макроиқтисодий истиқболига ишонч ошиб бораётганлигидан далолат беради.

    Мазкур халқаро облигацияларнинг жойлаштирилишидан келиб тушадиган маблағлар бюджет дефицитини қоплаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича 2021 йилда амалга ошириладиган айрим лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилиши режалаштирилмоқда.

    Молия вазирлиги

    Ахборот хизмати

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates