баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Лондондаги нуфузли ОТМ билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

    Мазкур таълим муассасаси ОТМлар дунё рейтингида 27 ўринда туради ва иқтисодиёт соҳасида кўплаб Нобель мукофоти соҳибларини етиштириб бергани билан машҳурдир.

    Бугунги ислоҳотлар жараёни хорижий олий таълим муассалари билан ҳамкорликни янада ошириш, чет эллик профессор-ўқитувчиларни таълимга жалб этиш, ҳамкорликда таълим йўналишлари ташкил этишни тақазо этмоқда. Шундан келиб чиқиб, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда London School of Economics and Political Science (Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби) ўртасида онлайн тарзда ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

    Бўлиб ўтган музокаралар жараёнида London School of Economics and Political Science томонидан EMFSS декани, профессор Paul Kelly, ўқув ишлари бошлиғи, профессор David Webb, Таълим директори, Ms. Elizabeth Aitken, EMFSS ўқув ишлари бошлиғи, доктор Francesco Nava, Бизнесни ривожлантириш менежери Mr. Miles Davies иштирок этдилар.

    Хорижий ватандошимиз, Буюк Британиянинг Hult халқаро бизнес мактаби (Hult International Business School), Бухгалтерия ҳисоби ва молия факультети доценти Ҳамид Иргашев, ACA, ACCA ҳамкорлик доирасида ўз фикрларини билдирдилар. Шу қаторда, Ҳамид Иргашев Тошкент давлат иқтисодиёт университетида хорижий  маслаҳатчи ва эксперт лавозимида фаолият кўрсатаяптилар.

    Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан университет ректори Қўнғиротбой Шарипов, Ўқув ишлари бўйича проректор Мансур Эшов музокараларда сўзга чиқдилар. Тадбирни модератор сифатида Халқаро туризм факультети декани Нозима Зуфарова олиб борди. Учрашувда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор Гулнора Абдураҳманова, Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Садриддин Худойқулов ва факультет деканлари иштирок этдилар.

    Меморандумга мувофиқ Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Буюк Британиянинг London School of Economics and Political Science университети академик раҳбарлиги асосида Лондон университети (University of London) билан халқаро қўшма таълим дастурини очиш режалаштирилган. Шунингдек, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб қуйидаги таълим йўналишларида бакалавр даражасини берувчи қўшма таълим дастурини ишга тушириш кўзда тутилган:

    – Бухгалтерия ҳисоби ва молия (Accounting and finance);

    – Иқтисодиёт (Economics);

    – Банк иши ва молия (Banking and finance);

    – Менежмент ва рақамли инновация (Management and Digital Innovation)

    Маълумот учун, Лондоннинг иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактабига 1895 йил асос солинган бўлиб, Лондон университетининг таркибидаги иқтисодиёт соҳасидаги етакчи таълим муассасасидир. У олий таълим муассасаларининг дунё рейтингида 27 ўринда туради ва иқтисодиёт соҳасида кўплаб “Нобель” мукофоти соҳибларини етиштириб бергани билан машҳурдир.

    Лондон университети (University of London) 1836 йилда ташкил топган бўлиб, унда 50 мингга яқин талаба таҳсил олади. Унинг таркибига Буюк Британиянинг энг нуфузли ва обрўли университетлари киради, жумладан, Лондон иқтисодиёт университети.

    No date selected
    January 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates