«MACLEC» компанияси сув юзасида сузиб турувчи инновацион гидроагрегатлар етказиб беради

    Энергетика 9 феврал 2023 598

    Жорий йил 8 февралда Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳли шаҳрида «Ўзбекгидроенерго» АЖ ва «MACLEC» компанияси вакилларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

    Тадбирда Маданий алоқалар бўйича Ҳиндистон Кенгаши президенти Доктор Винай Сахасравудхе, Миллий энергетика корпорацияси, «Tehri Hydro Power Corporation» ҳамда «North-Eastern Electric Power Corporation Limited» корпорациялари раиси ва бошқарувчи директори Шри Р.К. Вишной, «MACLEC technical project laboratory pvt. LTD» компанияси раиси Нараян Бхардвадж, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дилшод Ахатов ҳамда «Ўзбекгидроенерго» АЖ Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов бошчилигидаги делегация қатнашди.

    Тадбирда Ҳиндистоннинг «MACLEC technical project laboratory pvt. LTD» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, қуввати 50 МВт бўлган сув юзасида сузиб турувчи кинетик турбинали инновацион гидроагрегатларни Ўзбекистонга етказиш бўйича шартнома имзоланди. Ушбу ҳамкорликнинг асосий жиҳати шундаки, 1-босқичда гидроагрегатларнинг 60 фоизи маҳаллийлаштирилади ва гидроагрегатлар Ўзбекистон шароитида синовдан ўтказилади. 2-босқичда ишлаб чиқариш 100 фоиз маҳаллийлаштирилади ва ҳиндистонлик инженер-муҳандислар республикамизда доимий ишлаши ва бизнинг маҳаллий мутахассисларимизни гидроагрегатларни ишлаб чиқаришга ўргатиш учун жалб этилади.

    Тадбирда «MACLEC» компанияси раиси Нараян Бхардвадж ҳамда Жамият Бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов томонидан ҳамкорликнинг истиқболларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

    Ўтган 2022 йил август ойида Ҳиндистоннинг «MACLEC» компанияси раҳбарлари билан гидроэнергетика соҳасида янги ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида икки томонлама учрашув ўтказилган ҳамда «Made in Uzbekistan» миллий бренди асосида қуввати 500 кВт гача бўлган микроГЭСлар учун гидроагрегатлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув Меморандуми имзоланган эди.

    Натижада, тизим ташкилоти ҳисобланган «Сувсаноатмаш» АЖ заводи ҳамда Ҳиндистоннинг «MACLEC» компанияси ҳамкорлигида микроГЭСлар учун гидроагрегатлар «Made in Uzbekistan» ўзбек бренди асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш борасида келишувга эришилган эди. Бу эса, ўз навбатида, хусусий инвесторлар томонидан микроГЭСларни қуришга ва давлат-хусусий шерикчилиги асосида кичик ГЭС қурмоқчи бўлган тадбиркорларга кенг имкониятлар яратиб беради. ГЭС учун зарурий асбоб-ускуналарни юртимиздан арзон ва кафолатланган тарзда харид қилиниши имкониятини беради, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати «Ўзбекгидроенерго» АЖ маълумотига таяниб.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates