баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Маданий мерос контрабандасининг олдини олиш масалалари муҳокама қилинди

    Маданий мерос департаментида "Маданий меросни асраб-авайлаш ва контрабандасини олдини олиш" мавзусида онлайн семинар-тренинг ташкил этилди.

    Тадбирни Ўзбекистон республикасининг Буюк Британиядаги элчиси Саид Рустамов кириш сўзи билан очди. Шундан сўнг Маданий мерос департаменти раҳбари Камола Акилова мана шундай семинарни ташкил этганлари учун Британия музейи Яқин Шарқ бўлими катта куратори ДР Сент Джон Симпсон ва бошқаларга миннатдорлик билдириб, маданий меросни асраб-авайлаш борасида юртимизда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар бериб ўтди.

    Буюк Британия музейининг Яқин Шарқ бўлими куратори доктор Сент Жон Симпсон,  профессор Жеймс Аллан, доктор Ричард Пиран Макклари, Доктор Андрей Омелченколар ўғирланган маданий мерос объектларини аниқлаш ва ватанига қайтариш бўйича академик ҳамжамият билан қандай ишлаш кераклиги бўйича Британия музейи ёндашуви, Бухоро вилоятининг Вобкент туманидаги Чашмаи Айюбдан ўғирланган кошинлар қандай аниқланганлиги, 2020 йил Хитроу аэропортида чегара кучлари томонидан олиб қўйилган ўғирланган кошинларнинг илмий экспертизада қандай аниқланганлиги,  Санкт-Петербург Давлат Эрмитаж музейининг кошинларни қандай ўрганиш ҳамда намойиш қилиш масалалари юзасидан ўз нуқтаи-назарларини билдириб ўтишди.

    Семинар қизғин муҳокамаларга бой бўлди. Пойтахтимиздаги кўплаб музейлар раҳбарлари ва мутасадди ходимлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

     

     

    No date selected
    June 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates