Маданият вазири туркиялик бир гуруҳ олимлар билан учрашди

    Бизнес 10 сентябр 2020 6455

    Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков Туркияга сафари доирасида туркиялик бир гуруҳ олимлар билан учрашди.

    Истанбулнинг энг нуфузли олий ўқув юртларидан бири ҳисобланган Беруний университетида ташкил этилган мазкур тадбирда Мармара фонди президенти Аккан Сувер, Беруний университети ректори Аднан Юксел, профессор Бекир Карлиға, расмий ва жамоатчилик доиралари вакиллари иштирок этди.

    - Илми ва ижоди билан дунёга эзгулик улашган Имом Бухорий, Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий каби буюк шахслар тупроғидан салом келтирган бу инсонлар биз учун жуда азиз ва қадрлидир, - деди Аднан Юксел ўзбекистонлик меҳмонларни қутлар экан.

    Учрашув давомида Ўзбекистон ва Туркия ҳамкорлигида суратга олинган “Беруний” номли ҳужжатли фильм намойиши ҳамда турк ва инглиз тилларида чоп этилган “Беруний” китобининг тақдимоти ўтказилди. Мазкур асар ўзбек тилига таржима қилинмоқда. Ҳужжатли фильмда алломанинг болалигидан то буюк мутафаккир бўлиб етишгунга қадар бўлган давр акс эттирилган.

    Мулоқот иштирокчилари буюк қомусий олим Абу Райхон Беруний илм-фан соҳасида катта мерос қолдирган аллома, математика ва астрономия илмининг билимдони сифатида Шарқ ва Ғарбда эъзозланишини таъкидлади. Шунинг учун ҳам буюк мутафаккир ҳақида ҳали кўплаб илмий ижодий асарлар, ҳужжатли ва бадиий фильмлар суратга олинади, унинг илмий асарлари талабалар, профессор-олимлар томонидан чуқур ўрганилади.

    О.Назарбеков кўрсатилган юксак эҳтиром, илиқ дўстона муносабатдан мамнун эканини билдирди. “Беруний” китоби ҳамда ҳужжатли фильми учун ўзбек халқи номидан миннатдорлик изҳор этди.

    – Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ва яқин дўстлик ришталарининг мустаҳкамланаётгани, икки давлат раҳбарларининг самимий муносабатлари биз ижодкорлар учун ҳам жуда катта ҳамкорлик эшикларини очди. Янги фильм ва китоб маданий-маърифий соҳадаги ҳамкорлигимиз, биргаликда бошлаган эзгу ишларимизнинг дебочасидир,- деди у.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates