Маданият вазири ва Туркиянинг “Gursoy Group” компанияси бош директори билан учрашди

    Маданият 19 ноябр 2020 1092

    Маданий мерос объектларимизнинг реставрация ишларида ҳамкорлик қилиш, бу борада мутахассисларимизнинг малакасини ошириш ҳамда икки томонлама ишчи гуруҳ ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Туркия Республикасининг “Gursoy Group” компанияси бош директори Билгин Косеўғли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашув давомида икки томон ҳамкорлигининг истиқболли жиҳатлари, жумладан, мамлакатимиздаги маданий мерос объектларини реставрация ва консервация қилиш орқали асраш ва улардан оқилона фойдаланиш масалаларига эътибор қаратилди. Якунда икки томон ўртасида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишиб олинди.

    Эслатиб ўтамиз, “Gursoy Group” компанияси тарихий маданий мерос объектларида реставрация ва консервация ишларини амалга ошириш, замонавий кўринишли йирик инновацион бино ва иншоотларни қуриш борасида етакчи тажрибага эга бўлган халқаро ташкилот ҳисобланади.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates