Маданият вазирлигининг ходимлари масъул лавозимларга тайинланди

    Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ҳукуматнинг тегишли топшириқларига асосан вазирликнинг икки нафар ходими турли ташкилотларда масъул лавозимларга тайинланганини маълум қилди.

    Шу йилнинг 13 май куни маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигида вазирлик марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий маданият органлари, тизимдаги ташкилот ва муассасалар раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

    Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ҳукуматнинг тегишли топшириқларига асосан вазирликнинг икки нафар ходими турли ташкилотларда масъул лавозимларга тайинланганини маълум қилди.

    Жумладан, вазир маслаҳатчиси Шавкат Ортиқов Ўзбекистоннинг Халқаро туркий маданият ташкилоти (ТУРКСОЙ)даги вакили лавозимига, вазирликнинг Таълим соҳасини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Омонулла Салиҳов Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори лавозимига тайинланганини билдириб, уларнинг кейинги фаолиятларида улкан муваффақият тилади.

    Шунингдек, вазирликда янги тайинлов амалга оширилгани маълум қилинди. Вазирликнинг Театр, цирк ва кинематография санъатини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи лавозимига Шохрухмирзо Қодиров тайинланди.

    Вазир Озодбек Назарбеков масъул лавозимларга тайинланганлар фаолиятига омад тилаб, ўз билим ва иқтидорларини соҳа ривожи йўлида сафарбар этишларига катта ишонч билдирди.