Магнит бўронлари ҳақида нималарни биласиз?

    Масалан 4 баллик қўзғалишлар — КУЧЛИ магнит бўрони у ёқда турсин, оддий магнит бўрони ҳам эмас. Шунчаки айрим ОАВ буни ўзига аудитория йиғиш учун атайлаб, бузиб талқин қилишяпти.

    Ҳозир ахборот макони ривожлангани сари хабарларда чалкашликлар ҳам кўпайиб боряпти. Агар эътибор берган бўлсангиз ҳар икки куннинг бирида «4-5 баллик КУЧЛИ магнит бўронлари» юз бермоқда.

    Аслида, масалан 4 баллик қўзғалишлар — КУЧЛИ магнит бўрони у ёқда турсин, оддий магнит бўрони ҳам эмас. Шунчаки айрим ОАВ буни ўзига аудитория йиғиш учун атайлаб, бузиб талқин қилишяпти, дея маълум қилади Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Астрономия институтининг расмий телеграм каналида.

    Келинг, магнит майдони қўзғалишларини Kp индексининг қийматлари миқёсида қараб чиқамиз.

    Kp = 0; — Тинч;

    Kp = 1; — Тинч;

    Kp = 2; — Тинч;

    Kp = 3; — Тинчлик бузилиб, безовталаниш бошланади;

    Kp = 4; — Фаол қўзғалишлар юз бера бошлайди, аммо ҳали бу бўрон дегани эмас;

    Kp = 5; — Энг кучсиз магнит бўрони;

    Kp = 6; — Ўртача кучдаги магнит бўрони;

    Kp = 7; — КУЧЛИ магнит бўрони;

    Kp = 8; — Жуда кучли магнит бўрони;

    Kp = 9; — Экстермал кучли магнит бўрони;

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates