Маҳалла раислари сайлови натижалари: ҳар бир номзод ўз дастури билан қатнашди

    Сайлов 9 июн 2022 1356

    Жорий йилнинг 9 июнь куни Миллий матбуот марказида «Маҳалла — ислоҳотлар маркази ёки аҳолини рози қилиш, худудларни ривожлантиришда маҳалла раисининг ўрни» мавзусида анжуман ташкил этилди.

    Анжуманда яқинда бўлиб ўтган маҳалла раислари сайлови натижалари билан боғлиқ масалалар батафсил муҳокама қилинди.

    Таъкидланишича, аввалги сайловлардан фарқи ўлароқ бу йилги сайловда ҳар бир номзоднинг ўз дастури билан иштирок этди. Номзодлар ўз дастури бўйича жамоатчилик олдида чиқиш қилди ва маҳаллани ривожлантиришда юқори натижа бермайди деб ҳисобланган дастур номзодлари рад этилди.

    Бўлиб ўтган сайловда 9 349 та маҳалла раислари сайланди.

    Раисларнинг – 67,1 фоизи биринчи маротаба сайланди, 32,9 фоизини амалдаги раислар ташкил этди. 2019 йилги сайловларда 44,1 фоизини амалдаги раислар ташкил этган.

    Сайланган раисларнинг 8832 нафари - 94,5 фоизи олий, 509 нафари - 5,4 фоизи ўрта-махсус, 8 нафари - 0,1 фоизи ўрта маълумотга эга.

    2019 йилги сайловларда 57,6 фоиз олий маълумотли, 39,8 фоиз ўрта махсус, 2,6 фоиз ўрта маълумотли раислар сайланган.

    Мутахассислиги бўйича 33,2 фоизи ўқитувчи, 14,2 фоизи иқтисодчи, 15,6 фоизи муҳандис, 6,1 фоизи агроном, 4,6 фоизи ҳуқуқшунос, 0,8 фоизи шифокор, 25,5 фоизи бошқа соҳа вакиллари.

    Раисларнинг 20,8 фоизи 40 ёшгача, 30,5 фоизи 40-50 ёшда, 37,7 фоизи 50-60 ёшда, 11 фоизи 60 ёшдан юқори.

    Раисларнинг қарийб 21 фоизини 40 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этгани қувонарли ҳол, албатта. Бу кўрсаткич Андижонда 236, Самарқандда 219, Сурхондарёда 204 нафарни ташкил этди.

    2019 йилги сайловларда 8,9 фоиз аёл раислар сайланган бўлса, жорий йилги сайловларда 11,8 фоиз - 1 104 нафар аёллар маҳалла раиси бўлди. Бу кўрсаткич, Тошкент вилоятида 133, Тошкент шаҳрида 130, Андижонда 123, Наманганда 113, Фарғонада 105 нафарни ташкил этади.

    Анжуман сўнгида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларига мутасаддилардан жавоб олди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates