Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирига ўринбосар тайинланди

    Мамлакатимизда 2 март 2021 1109

    Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигида Вазирликнинг Кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича вазир ўринбосарини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

    Мажлисда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари А.Давлетов, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазири С.Турманов, барча шаҳар ва туман бўлимлари бошлиқлари ва Кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича ўринбосарлари қатнашди.

    Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги Кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича вазир ўринбосари лавозимига Турсинбай Абдижаббаров тайинланди.

    Турсинбай Абдижаббаров шу кунгача Нукус тумани Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғининг Кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ривожлантириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.