Маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

    Хабар берилганидек, шу кунларда Олий Мажлис Сенати томонидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг доимий комиссиялари раислари ҳамда котибият мудирлари билан вакиллик органлари фаолияти натижалари ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоконференцалоқа шаклидаги учрашувлар ўтказилмоқда.

    Бугун, 8 июнда Олий Мажлис Сенати Раиси Т. Нарбаеванинг Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари маҳаллий Кенгашлар вакиллари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.

    Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарадорлигини ошириш, улар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлигини таъминлаш, Кенгашлар фаолиятида доимий комиссияларнинг ролини кучайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

    Сенатга киритилаётган қонунларни маҳаллий Кенгашларда муҳокама қилиш, ҳудудлардаги муаммоларни сенаторлар орқали парламентга олиб чиқиш ва бартараф этишга кўмаклашиш амалиёти йўлга қўйилганлиги, қолаверса, маҳаллий Кенгашлар доимий ҳаракатдаги назорат органига айланиб бораётганлиги таъкидланди.

    Шунингдек, маҳаллий Кенгашлар олдида турган вазифаларга урғу берилиб, зарур таклиф ва тавсиялар берилди, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates