Маҳаллий кенгашларда ҳам ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилиши биз ёшларни қувонтирди

    Кейинги авлод 5 июл 2021 1236

    Сўнгги йилларда биз ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масаласига ҳам юртбошимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Хабарингиз бор, яқинда таниқли сиёсатчи, Парламентлараро иттифоқнинг Бош котиби Мартин Чунгонг бошлиқ расмий делегация мамлакатимизга ташриф буюрди ва биз Ёшлар Парламенти аъзолари билан суҳбат чоғида у киши бир фикрни афсус билан таъкидлади. Яъни, сайёрамиз аҳолисининг ярмидан кўпини 30 ёшгача бўлган инсонлар ташкил этса-да, бутун дунё бўйича ёш депутатларнинг улуши 2,6 фоизга ҳам етмас экан.

    Олий мартабали меҳмон Ўзбекистонда бу кўрсаткич 6 фоиздан ошганини юқори баҳолади. Бу – катта эътироф, албатта. Президентимиз биз ёшлар билан бўлган учрашувда буни алоҳида таъкидлаб шундай деди:

    «Биз бу ғоят муҳим йўналишдаги ишларимизни давом эттирган ҳолда, Парламентлараро иттифоқ кўмагида «Биз парламентда ёшларни қўллаб-қувватлаймиз!» деган эзгу ташаббусни амалга оширамиз. Ушбу тизим асосида сиёсий етук ва фаол ёш йигит-қизларимизни миллий парламентимиз ва маҳаллий кенгашлар фаолиятига янада кенгроқ жалб этамиз.

    Халқ депутатлари кенгашлари тавсияси асосида ёш, ғайратли, фидойи ўғил-қизларимиз бундан буён Олий Мажлис депутати ва сенаторларига бириктирилади.

    Шу билан бирга, маҳаллий кенгашларда ҳам, худди Сенат ва Қонунчилик палатасидаги каби, ёшлар парламенти вакиллари мактаби ташкил этилади. Шунингдек, иқтидорли ёшлар орасидан янги авлод захира кадрлари – «Келажак лидерлари»ни шакллантирамиз».

    Набижонов Муроджон,

    Наманган давлат университети талабаси,

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар Парламенти аъзоси

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates