Маҳаллий Кенгашларнинг сессияларида муҳим масалалар муҳокама қилинди

    Мамлакатимизда 17 август 2020 972

    Бугун, 17 август куни халқ депутатлари Тошкент, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари Кенгашларининг видеоконференцалоқа тарзида сессиялари бўлиб ўтди. Уларда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева ҳамда парламент юқори палатаси Раиси ўринбосари З.Низамходжаев иштирок этиб, нутқ сўзлади.

    Таъкидланганидек, жорий йил 12 август куни Президентимиз раислигида ҳудудларда саноатни ривожлантириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш топшириғи берилган эди.

    Мамлакатимизда коронавирусга қарши курашиш борасида ўз вақтида кўрилган қатъий чоралар, олиб борилаётган тезкор чора-тадбирлар туфайли пандемиянинг салбий оқибатлари олди олингани қайд этилди.

    Албатта, бу борада давлатимиз раҳбарининг 20 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди ҳамда ўтказилаётган видеоселектор йиғилишларида ҳам аҳоли соғлиғини муҳофаза қилиш, уларнинг тиббий хизматлардан тўлиқ фойдаланиш имкониятини яратиш, қолаверса, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларнинг барқарор ишлашини таъминлаш масалаларига эътибор қаратиб келинмоқда.

    Сессияларда пандемия шароитида ишлашга ўрганиш, бунинг учун белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, илгари йўл қўйилган хатоларни такрорламаслик лозимлиги, амалга оширилаётган бу каби ишларда сенатор ва депутатларимиз ҳам четда турмаслиги зарурлиги таъкидланди.

    Жумладан, халқ вакили сифатида ўз ҳудудида аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқаролар томонидан билдирилаётган турли тушунмовчиликлар бўйича ўзларининг муносабатларини билдиришлари, бу ишларга Ёшлар парламенти аъзоларини ҳам жалб этиш кераклигига урғу берилди.

    Яна бир жиҳат. Сессияларда пандемия даврида аҳоли саломатлигини сақлаш, ажратилаётган маблағларнинг сарфланиши каби масалалар юзасидан депутатлик назоратини олиб бориш зарурлиги қайд этилди.

    Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни “темир дафтар”ларга киритилиши бўйича аҳоли орасида учраётган эътирозлар, бу борадаги коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш учун, аввало, депутатлик назоратини кучайтириш, ижро ҳокимияти органларининг ҳисобот ва ахборотларини эшитиб, муҳокама қилиб бориш мақсадга мувофиқлиги билдирилди.

    Сессияларда вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарларининг ҳисоботи эшитилди. Уларда ҳудуддаги коронавирус пандемияси билан боғлиқ умумий вазият, пандемия даврида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш аҳволи, аҳоли ўртасида санитария-гигиена қоидаларига риоя этилиши, эпидемиологик вазиятни барқарор сақлаш борасида ишларни кучайтириш, дезинфекция ишларини амалга ошириш, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш юзасидан маблағлар ажратилиши ҳамда ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши каби масалаларга алоҳида урғу берилди.

    Шунингдек, пандемия даврида белгиланган вазифаларни амалга оширишда қатъий депутатлик ва жамоатчилик назорати олиб борилишини – маҳаллий Кенгашлар ўзларининг устувор вазифалари сифатида билишлари кераклиги таъкидланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates