баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Маҳкумлар ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: миллий қонунчилик ва халқаро амалиёт

    Жорий йилнинг биринчи чорагида Миллий превентив механизм доирасида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга йигирма бешга яқин мониторинг ташрифи амалга оширилди.

    Сурхондарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда маҳкумларнинг ва қамоқда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ва халқаро-ҳуқуқий нормалар мавзусида ҳудудий семинар ўтказилди.

    Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳамда 2021 йилги давлат Дастурида қийноқларнинг олдини олишда Омбудсман томонидан ҳар чоракда жамоатчилик вакиллари билан биргаликда тергов изолятори ва жазони ўташ муассасаларига “мониторинг ташрифлари” тизими йўлга қўйилиши кераклиги алоҳида таъкидланган эди. Ҳозирда Мурожаатномада ва 2021 йилги давлат Дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида,  Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва унинг ҳузурида фаолият кўрсатувчи жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи, шунингдек, Вакилнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари томонидан мунтазам равишда ёпиқ муассасаларга мониторинг ташрифлари ОАВ иштирокида амалга оширилмоқда.

    Қайд этиш лозимки, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Миллий превентив механизм доирасида фаолият олиб борувчи қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик вакилларидан иборат бўлган Эксперт гуруҳи томонидан 2019 йилдан буён мониторинглар ўтказиб келинмоқда.

    Бу орқали эса жазони ижро этиш муассасалари, тергов хибсхоналари ва бошқа ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича Парламент ва жамоатчилик назорати ўрнатилишига эришилмоқда. Жорий йилнинг биринчи чораги давомида Миллий превентив механизм доирасида фаолият кўрсатувчи жамоатчилик вакилларидан иборат экспертлар гуруҳи томонидан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга йигирма бешга яқин мониторинг ташрифи амалга оширилди. Ўрганишлар давомида минг нафардан ортиқ маҳкум билан жамоавий учрашувлар ҳамда 217 нафар маҳкум билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.

    Мониторинг ташрифлари давомида маҳкумларни қамоқда сақлаш шароитлари, яъни яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва сифати, маҳкумлар учун маънавий-маърифий ишлар ҳамда коронавирус пандемияси даврида санитария-гигиена талабларига риоя этилаётгани, таълим-тарбия бериш ва бошқа шу каби ҳолатлар ўрганилган.

    Шу нуқтаи назардан, мазкур мониторинг ташрифларининг юқори савияда ташкил этилиши ҳамда эксперт гуруҳи аъзоларининг бу борадаги билимларини мустаҳкамлаш, уларнинг тергов изолятори ва жазони ижро этиш муассасаларида ўрнатилган тартиб ва талаблар, шунингдек қийноқларни олдини олиш бўйича халқаро-ҳуқуқий нормалар ҳақида хабардорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Ўзбекистондаги лойиҳалари координатори билан ҳамкорликда республика бўйлаб ўқув семинарлар ўтказилиши белгиланган.

    Термиз шаҳрида бўлиб ўтган семинарда Омбудсманнинг Сурхондарё вилоятидаги минтақавий вакили, вилоятдаги судьялар, прокуратура, ички ишлар, адвокатлар палатаси, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими органларидан вакиллар иштирок этди.

    Тадбирда семинар иштирокчиларига жазони ижро этиш тизимида ҳамда ушлаб турилган, қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазо турлари қўлланилишини олдини олиш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида ахборот берилди.

    Шунингдек, ЕХҲТнинг қийноқ ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва жазоларни тақиқлаш билан боғлиқ стандартлари ҳамда ёпиқ турдаги муассасаларда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши устидан олиб бориладиган жамоатчилик назорати бўйича хориж тажрибаси ўрганилди.

    Ўқув семинар давомида иштирокчиларга билим ва кўникмаларининг амалиётда қўлланилиши ҳамда қизиқтираётган бошқа саволларига ҳам жавоблар бериб ўтилди. Семинар якунида иштирокчиларга сертификатлар топширилди. Бу мавзусидаги навбатдаги  ҳудудий семинарлар Қашқадарё, Хоразм ҳамда Тошкент вилоятиларида ташкил этилади.

    Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича

     вакили (омбудсман) матбуот хизмати

     

    No date selected
    April 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates