Маҳсулот ёрлиғига эътиборлимисиз?

    Биласизми? 27 июл 2021 3905

    Озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарида аксарият озиқ-овқат маҳсулотларига сақланиш муддатини узайтириш ва мазасини яхшилаш мақсадида, асосан, туз, ёғ, шакар, соя ва пальма ёғи каби қўшимчаларни қўшиш орқали ишлов берилади.

    Шунинг учун маҳсулот сотиб олишда унинг таркиби ҳақидаги йўриқнома билан танишиш муҳим. Агар бештадан зиёд қўшимчани ўз ичига олган бўлса, уни ўта қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулоти, деб аташ мумкин.

    Ўта қайта ишланганлар гуруҳига кирувчи колбаса ва шунга ўхшаш қайта ишланган гўшт маҳсулотлари, магазинларда қадоқланган ҳолда сотилувчи ёрмалар, тез тайёр бўладиган лапшали шўрвалар (ролтон), газланган ширин ичимликлар, товуқ гўштидан тайёрланган наггетлар, кекслар, шоколад, музқаймоқ, фабрикада тайёрланган нон маҳсулотларини истеъмол қилиш соғлик учун зарар келтиради.

    Пандемия даврида табиий, организм учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Боиси қайта ишланмаган ёки кам даражада қайта ишланган маҳсулотлар организмга зиён келтирмайди. Бундай маҳсулотларда витаминлар ва микроэлементлар табиий ҳолда сақланиб қолади. Мевалар-сабзавотлар, сут, гўшт, дуккаклилар, гуруч, тухум шулар жумласидандир.

    Феруза Жўраева тайёрлади

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates